Бунақасини аниқ кўрмагансизлар. Мюнхендаги аёллар учун чегирмали такси.

0
1648
Фото: www.dw.com

Баварияликлар кечаси аёллар уйига етиб олиши учун йўлларни хавфсизлигини таъминлашга қарор қилишди, яъни уларга чегирмали таксилардан фойдаланишни таклиф қилишди.

1 мартдан бошлаб Бавария пойтахтида 16 ёш ва ундан катта бўлган ҳар қандай аёл киши 5 еврога ваучер олиши мумкин. Бундай чегирмадан Мюнхен аҳолиси билан бир қаторда, аёл сайёҳлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Асосий шарт – йўлда тунги 22 дан эрталабки 6 соатгача вақт ичида бўлиши ва йўловчини уйига (шу жумладан, шаҳар четроғида) олиб келиб қўйилиши керак.

Мюнхен- бу бир миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Германиянинг биринчи шаҳри бўлиб, у аёллар учун тунги таксилар сафари учун харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олишга қарор қилди. Ушбу лойиҳага улар миллион евро сарфлайди. Агар унинг самарадорлиги аниқ бўлса, у ҳолда қоғоз ваучерлари смартфон иловаси билан алмаштирилади

Бундай қоғоз сертификатларни 5 еврога олиш мумкин, хусусан, шаҳар ҳокимиятининг ахборот марказида, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида (Bürgerbüro) олса бўлади. Умуман олганда, бир киши учун ваучерлар сони чекланмаган, аммо битта ташриф давомида, ташриф буюрувчи учта чиптани олади. Ҳар бир сафар учун фақат битта ваучердан фойдаланиш мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг