Япония Бош вазири Шинзо Абе «Катта еттилик» мамлакатлари раҳбарлари билан Олимпиада ўтказилиши масаласини кўриб чиқди. Улар бир овоздан Токиода Олимпия ўйинларини ўтказишни қўллаб-қувватлашини билдиришди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Бош вазир инсоният коронавирусни енгишга қодир эканлигининг исботи сифатида Олимпиада ўтказилишини маълум қилди«, дейилади хабарда.
Аммо, G7 етакчиларининг Олимпия ўйинлари ҳақида расмий баёнотлари ҳали ҳам мавжуд эмас.
Маълумот учун, Халқаро олимпия қўмитаси янги турдаги коронавирус тарқалиш хавфи туфайли Токиода ёзги Олимпиада ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш имкониятини кўриб чиқмади. The Guardian газетаси манбалари ХОҚ Олимпия ўйинларини «барчани бирлаштирадиган спорт мусобақаси» деб ҳисоблашини таъкидлади.