“Бу болалар уруш ва қочоқлар лагеридан бошқасини кўрмаган”-Италия 113 нафар Суриялик қочоқни қабул қилди

0
1909
Daily Times

27-ноябр куни Италиянинг Рим шаҳрига юздан ортиқ Суриялик қочоқлар етиб келишди.  Улар эркаклар, аёллар ва болалардан иборат бўлган.“Бу болалар уруш ва қочоқлар лагерларидан бошқасини кўрмаган.  Аммо энди Италияда уларнинг келажаги бор ” деди Сантъ Эгидио жамиятининг президенти Марко Импаглиаззо.

 

2016-йилдан бери бундай жамиятлар 3000 дан ортиқ Сурияликни Италия,  Франсия,  Белгия ва Андорра мамлакатларига олиб келишди. Янги келганлар уй-жой билан таъминланади ва болалар учун таълим, хусусан тил дарслари ташкил этилади.  Тахминан бир йил ичида аксарият оилалар жамиятга қўшила бошладилар,  дейишади ташкилотчилар.

 

Маълумот учун, Сурияда 2011-йилдан бери давом этиб келаётган уруш 370 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, яна миллионлаб одамлар ҳукуматнинг шафқатсиз қатағонлари сабаб чет элга,  асосан Туркия ва Ливанга кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг