Британиядаги компания аёл адвокатлар учун ҳижобларни тақдим қилмоқда.

0
1463
Фото:(arabnews)

Британиядаги Ivy&Normanton компанияси аёл адвокатларнинг суд мажлисида кийишлари учун махсус ҳижобларни ишлаб чиқара бошлади. Одатда, Британияда суд мажлисида қатнашаётган мусулмон адвокат аёллар махсус парик кийишлари шарт эмас. Аммо, шу пайтгача бундай аёлларнинг суд мажлисида айнан қандай кийимда бўлишлари бўйича аниқ тартиб ўрнатилмаганди.

Бу ҳолатни ўзгартирмоқчи бўлган расмий кийимларни ишлаб чиқарувчи Ivy&Normanton компанияси 31 март куни суд кийими меъёрларига мувофиқ келадиган бир қатор ҳижобларни ишлаб чиқаришни бошлади.

«Менимча, одамлар ўзлари кўрадиган нарсага интилишади. Компаниямиз ҳижоблари аёллар ўзларини ҳам мусулмон ҳам адвокат эканликларини ифода этадиган кийимни осонгина топишлари ва шу касбда ишлашда давом этишлари учун ишлаб чиқилган» дейди адвокат ва Ivy&Normanton компанияси асосчиси Карлиа Ликоургоу.

Но5 номли адвокатлар уюшмасининг инсон ҳуқуқлари бўйича адвокати Султана Тафадар ҳам янги турдаги ҳижоблар ҳақида ўз фикрларини билдириб, шундай деди:

«Бу чиндан ҳам ажойиб ташаббус ва у адвокатлар уюшмасида ҳижоб кийган аёлларни кўришни одатий ҳолга айлантиради.»

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг