Англияда юк машинаси контейнеридан 39 кишининг жасади топилди

0
1695
Фото: Reuters

Чоршанба куни Англия жануби-шарқида полиция катта юк машинаси ичида 39 кишининг жасади борлигини аниқлади. Бу юк машинаси Болгариядан келган, деб тахмин қилинмоқда.

“Бу фожеали воқеада кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Нима бўлганини аниқлаш учун суриштирув ишлари давом этмоқда. Ҳозирда қурбонларнинг шахсини аниқлаш жараёни олиб бориляпти, аммо бу узоқ давом этадиган жараён бўлиши мумкин, деб ўйлайман», деди Эссех полиция бошлиғи Эндрю Маринер.

Юк машинасини бошқариб келаётган Шимолий Ирландиялик 25 ёшли эркак қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Ҳозирча унга ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Полиция бу ҳолатни расмий тарзда одам савдоси, деб эълон қилганича йўқ. Аммо, қурбонлар юк машиналари контейнерига зичлаб жойлаштирилгани бундай гумонларга сабаб бўлмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг