“Брексит” британияликларга қимматга тушади.

0
1777

Европа иттифоқи томонидан қабул қилинган келишув бўйича “Брексит” 2030 йилга бориб Буюк Британия ялпи ички маҳсулотининг 4 % га қисқаришига сабаб бўлади. Бу хақида Euronews хабар бермоқда.

Бу ҳақида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар миллий институти прогнозларида маълум қилинган. Бу йилига иқтисодиётда 100 миллиард фунтдан йўқотилади дегани. Институт экспертлари ҳисоб-китобларига қараганда, Британия ҳамжамиятдан келишувсиз чиққан тақдирда бу мамлакатга бунданда қимматроққа тушиши мумкин. Яъни, келишувсиз “Брексит” Ялпи ички маҳсулотнинг 5,5 % гача қисқариши, ёки йилига 140 миллиард фунт йўқотилишига олиб келади.

Расмий Брюссель томонидан тасдиқланган хайрлашув шартлари оқибатида Буюк Британия ва Евроиттифоқ ўртасидаги савдо ҳажми 46 % га пасаяди. Тўғридан тўғри сармоялар эса 21 % га қисқаради. Идораси Лондонда жойлашган иқтисодий ва ишбилармонлик тадқиқотлари маркази бош маслаҳатчиси Вики Прайс тадқиқотлар натижаларини изоҳлар экан, “сўнги учта чорак мобайнида ишлаб чиқариш капитал қўйилмалари камайиб бораётгани, инвестициялар ҳажми ошмаётганини” қайд этди. Унинг сўзларига қараганда, “бу Британия иқтисодиёти учун жуда зарарли. Бинобарин, сармояларсиз инновация, ишлаб чиқаришни оширишга эришиб бўлмайди, рақобатчиларга нисбатан қолоқлик кучайиб бораверади”.

Буюк Британия иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар миллий институти прогнозларига кўра, Ялпи ички маҳсулот қисқаришига хизматлар соҳасидаги тўсиқлар сабаб бўлади. Бу эса иқтисодиётнинг мазкур тармоғи жозибадорлигини камайтиради.

Мамлакатнинг Европа иттифоқидан чиқиши ҳар бир британия уй хўжалиги учун йилига 100 фунт стерлингга тушади. Тадқиқотлар “Брексит” бўйича такрорий референдум ўтказиш тарафдори бўлган “Халқ овози” ҳаракати буюртмасига кўра амалга оширилган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг