БМТ эксперти: Қошиқчи йўқолиши ягона ҳолат эмас, балки катта муаммо белгиси

0
1811

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи йўқолиши, «давлат бошқа бир мамлакат ҳудудида одам ўғирлаб кетиши» билан боғлиқ ташвишли амалиётнинг яна бир мисолидир- деб хабар берилади БМТ янгиликларида.

Ушбу тенденция, зўрлик билан йўқолишлар бўйича Ишчи гуруҳи раиси Бернард Духаймeни безовта қилмоқда.

«Уюшган жиноятчиликка ёки терроризмга қарши курашиш баҳонасида, ҳукуматлар сиёсий мухолифларга босим ўтказиш мақсадида зўрлик билан йўқолишларга қўл уруши, аслида жиноят ҳисобланади ва инсон қадр-қимматини топтайди», деди у, Нью Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот конференциясида. 

Сентябрь ойи охирида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига тақдим этадиган йиллик ҳисоботида Ишчи гуруҳ чет элларда зўрлик билан йўқолишлар муаммосига эътибор қаратмоқда.

Баъзи йўқолганлар маълум вақтдан сўнг ўз юртларидаги қамоқларда, бошқалари эса узоқ вақтга йўқ бўлиб кетишади, ҳудди, Саудиялик журналисти Жамол Қошиқчи каби.

Эслатиб ўтамиз, Жамол Қошиқчи Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консулхонаси биносига кирганидан сўнг шу йилнинг 2 октябрида ғойиб бўлди.
Журналист Саудия ҳукуматини танқид қилиши билан танилган. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг зўровонлик билан ёки ўз истагисиз йўқолишлар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Бернард Дуҳайме, мазкур холат юзасидан халқаро даражада мустақил текширув ўтказишга, ҳамда айбдорларни топиш ва жавобгарликка тортишга чақирди.
Шунингдек, у Ишчи гуруҳ экспертларини сўнгги йилларда, айниқса, терроризмга қарши кураш амалиёти баҳонасида одамларнинг йўқолиб қолиш холати тез-тез учраётгани ҳавотирга солаётганлигини таъкидлаб ўтди.

У, қисқа муддатли йўқолишларнинг асл мақсади – «айбдорлик иқрорномасини олишга мажбурлаш ва тергов харакатларини якунлаш ишларини ноқонуний йўллар билан ёпиш, шу жумладан, гоҳида қийноққа солиш орқали амалга ошириш» деган.

Ишчи гуруҳнинг ҳисоботида айтилишича, ўтган йил давомида бутун дунё бўйлаб 820 дан ортиқ одам зўровонлик орқали йўқолиб қолишган.

Бернард Дуҳайме жабрланганларнинг қариндошларини ёрдам беришга чорлаб, улар ва фуқаролик жамияти вакиллари бундай ҳодисаларни Ишчи гуруҳга хабар бериши мумкинлигини айтган.

Шунингдек, у барча аъзо давлатларни одамларни зўровонлик билан йўқолишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни кечиктирмасдан ратификация қилишган чақирди.

Зўравонлик билан ёки ўз истагисиз йўқолишлар бўйича Ишчи гуруҳи 1980 йилда, йўқолган оилаларнинг яқинларига нима бўлганини аниқлашга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг