Бирлашган Миллатлар Ташкилоти чекланган ядро уруши ҳақида

0
2924

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти чекланган ядро уруши бўлишига ишонмайди, деди ташкилот бош котиби ўринбосари Изуми Накамицу «Коммерсант»га берган интервьюсида.

Вашингтоннинг кам қувватли ядро қуролларини ишлаб чиқишини изоҳлар экан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили ядровий қурол энди бошқа ишлатилмайди, ядровий урушга йўл қўйиб бўлмайди, деди.

Накамицу АҚШ 1945 йилда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ядровий бомбаларни ташлаганини эслади.

“Биз тактик ядровий қуроллар, қисқа масофали ядро қуроллари ёки кам қувватли қуроллар бундан буёғига ишлатилишига ишонмаймиз. «Тугма»ни босиш учун жавобгар бўлганлар қарор қабул қилиш учун камроқ вақтга эга, айниқса ишга тушириш учун жавобгарлик тактик даражага берилган бўлса», деди Накамицу

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг