Беларусь Президенти Сочига етиб келди

0
951
Фото:tass.com

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко Россия раҳбари Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Сочига етиб келди, дея хабар берди Беларусь Президенти матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари Россия ва Беларусь Иттифоқи доирасидаги интеграцияни ривожлантиришга қаратилган кейинги қадамлар ҳақида келишиб олади. Учрашувда икки мамлакат ҳукуматининг сўнгги йиллардаги фаолияти ҳам муҳокама қилинади. Шунингдек, улар глобал муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Кремль матбуот хизмати аввалроқ мазкур йиғилиш бўйича айрим маълумотларни эълон қилган эди. Унда Россия-Беларусь алоқалари, жумладан, қўшма савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш ва Иттифоқ давлати доирасидаги интеграцияни кучайтириш йўллари билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилиши айтилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг