Байрутда нархларнинг ошишига қарши норозилик намойишлари туфайли транспорт фалаж бўлди

0
474
Фото:yandex.ru

Бугун, 29 ноябрь куни Ливан пойтахти Байрутдаги асосий йўл ўтказгичлар, туннеллар ва хиёбонлар кўча фаоллари томонидан тўсиб қўйилди. Намойишчилар йўлни тўсиш учун ёнаётган шиналар ва чиқинди қутиларидан фойдаланган. Бу ҳақда ТАCC нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, намойишлар миллий валюта курсининг пасайиши ортидан юзага келган. Чунки миллий валютанинг пасайиши озиқ-овқат, бензин, мазут ва энг зарур товарлар нархининг ошишига таъсир қилади.

Ливанда бўлиб ўтган намойишлар ортидан мактаблар ва бошқа таълим муассасалари ёпилган, давлат идоралари, банклар, хусусий фирмалар ва савдо марказларининг фаолиятига тўсқинлик қилдган.

Хабарга кўра, бир қатор жойларда хавфсизлик патруллари ва ҳарбий хизматчилар аввалги тартибни тиклашга, автомагистраллар ва йўл ўтказгичларни ҳаракатланиш учун тўсиб қўйишга ҳаракат қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг