Барча араблар тўсатдан йўқ бўлиб кетсая?

0
2375
манба: AFP

Тасаввур қилайлик: тўсатдан барча араблар йўқ бўлиб кетса? Агар бир кун бутун дунё аҳли уйқудан уйғониб, бутун араб қавми йўқ бўлиб кетгани ҳақида эшитса, бу ниманидир ўзгартирган бўлармиди? Дунё нима йўқотади бундан? Интернет, йўлдошлар ва автомобил заводлари худди кечагидек ишлайверади, фонд биржаси қулаб тушмайди ва дунё амалда ҳеч нарса йўқотмайди. Мантиқан дунё бизга муҳтож эмас, чунки биз бу оламга ўз араб биродарларимизни қандай ҳалок қилаётганимиз ҳақидаги хабарлардан бошқа бирор нарса бераётганимиз ҳам йўқ.

Эҳтимол кимдир менинг сўзларимни муболаға деб ўйлар. Агар гапларимга шубҳангиз бўлса, сиз уйингиздан ташқарига чиқинг ва қаранг: Ливия, Ироқ, Миср, Сурия ва Яманда қон дарё бўлиб оқаётганига қаранг. Гўёки бутун араблар бугун 2 тоифага бўлинганга ўхшайди, бири тўйиб емайди, иккинчи эса еб тўймайди. Бизнинг замонамиз дунёдаги кўринишимиз шундан иборат бўлиб қолди.

Агар биз араблар бугун бутунлай йўқ бўлиб кетсак, Япон ва Еропа дунёсида ҳеч нарса ўзгармайди. Худди шу нарсани одатий ҳаёт тарзини давом эттирадиган малайзияликлар, турклар ёки америкаликлар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Чунки, биз илмий, саноат, бошқа моддий ва номоддий ишлаб чиқаришда қатнашмаймиз, кашфиётлар қилмаймиз. Биз фақатгина инсониятнинг қолган қисмидан фойдаланамиз, холос. Бизни фақат эгаларига миллиардлаб даромад келтирадиган қурол ишлаб чиқарадиган фабрикалар соғиниши мумкин, чунки уларнинг асосий харидори бизмиз.

Сўнгги йилларда минтақамиздаги беқарорлик ҳамма борада мўртлигимизни кўрсатди. Кучсизгина шамол кўтарилганда ҳам биз бино қўйган салтанатлар қулаб тушар экан, биз бино қилган нарсалар шунчаки ташқи кўриниш, ташқи зарбаларга бардош бера олмайдиган карикатура эканлигининг гувоҳи бўлмадикми? Энг ёмони, бизнинг маданиятимизга хос бўлган нафрат ва зўравонликни биз ўзимизнинг имкониятларимизнинг ҳақиқий кўламини кўриб, кашф қилганимиз. Биз фатволар, сунъий йўлдош каналлари ва пулимиздан фойдаланиб амалда дунёни қонга ботирмияпмизми? Биз мамлакатларимизнинг тарихдаги улкан мағлубиятларига қарамай, ҳаммадан кўпроқ ғалабалар ҳақида гапиришни яхши кўрадиган миллатмиз.

Биз ўнлаб йиллар давомида, эҳтимол асрлар давомида эътиборсиз қолдириб келган араб дунёсидаги ҳақиқий вазиятни кўришимиз керак. Биз «араб орзуси» ни амалга ошириш ва араб бирлигига эришишга ҳаракат қилдик, аммо аслида Исломгача бўлган даврдан бошқасига қайтганимиз йўқ. Саволни такрорлайман, эртага тонгда дунё аҳли уйғониб, бутун арабларнинг ер юзидан йўқ бўлиб кетганига гувоҳ бўлса, бундан дунё нима ютқазади?

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг