Арсенал бош мураббийи: Жака узр сўраши керак

0
1727
Фото: Sportbox

Якшанба куни «Арсенал»нинг “Кристал Пелас” билан ўйинида клуб сардори Гранит Жака мухлислар билан тортишиб қолди. Ўшанда фанатлар захирага олинаётган футболчини ҳуштаклар билан кузатиб қўйишган, футболчи эса захира ўриндиғига эмас, кийиниш хонасига йўл олганди. Бу воқеадан сўнг тўпчилар устози Унай Эмери Жакани мухлислардан узр сўраши кераклигини айтди.

«Биз хато қилдик ва кечирим сўрашимиз керак. Жакага буни айтдик. Ҳақиқатан ҳам у адашганини билади ва бундан афсус чекяпти”.

Эмерининг сўзларига кўра, Жакада сардорга керак бўлган хусусиятлар бор. Аммо  Эмери Гранит Жака сардорликда қоладими ёки йўқми, деган саволга жавоб беришдан бош тортди. «Айни пайтда мен бу мавзуда гапирмайман ва бу ҳақида ўйлашни ҳам истамайман»,  деди испаниялик мутахассис.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг