Бангладешда БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарияти Роҳинжа мусулмонлари орасида сўров ўтказади.

0
1910
Манба: New Strait Times

Бангладеш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар агентлиги билан биргаликда 3000 дан ортиқ роҳинжа қочқинлари Мянмага қайтиш таклифини қабул қиладими ёки йўқлигини аниқлаш учун сўровнома ўтказилади, деди расмий вакили.

«Бу БМТ ҚБОК томонидан олиб бориладиган биргаликдаги сўровнома бўлади», деди қочқинлар агентлигига таяниб, Reuters’га телефон орқали Бангладешдан қочқинлар ёрдами ва ватанига қайтиш бўйича комиссари Абул Калам.

Роҳинжаларни уйга қайтишга кўндириш бўйича олдинги уринишлар қочқинларнинг қаршиликлари туфайли муваффақиятсиз бўлган. Ноябрдаги ҳаракатлар лагерларда қўрқув ва тартибсизликни келтириб чиқарди ва қочқинлар норозилигидан сўнг муваффақиятсиз бўлди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қораланган, 2017 йил август ойида ҳарбий кучлар бошчилигидаги репрессиялар бошланганидан сўнг, 730000 дан ортиқ Роҳинжа Мянманинг Рахина вилоятидан Бангладешдаги лагерларга қочиб ўтди. Аммо кўплаб қочқинлар кейинги зўравонликдан қўрқиб, уйларига қайтмадилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг