БААда коронавирус билан касалланганлар сони 59 тага етди

0
1206
Фото: www.arabnews.com

БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги яна 14 кишида коронавирус борлиги аниқлангани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради WАМ давлат ахборот агентлиги 9 март куни.

Янги касалланганларнинг тўрт нафарии БАА, уч нафари Италия, икки нафари Бангладеш, яна икки нафари Непал фуқароларидир. Шунингдек, улар орасида Россия, Ҳиндистон ва Суриянинг бир нафардан фуқаролари ҳам бор. Барча касалланганларнинг ҳолати барқарор эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда БААда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 59 кишини ташкил қилмоқда. Аммо уларнинг бирортаси ўлгани йўқ ва етти нафар бемор соғайиб кетган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг