Автотураргоҳда намоз ўқиётган мусулмонлар: Жаффа ва Қуддусдаги мусулмонлар Рамазон ойида қандай ибодат қилмоқдалар?

0
1707
Фото: REUTERS/Corinna Kern

Исроилнинг қадимий шаҳри Жаффада қуёш ботганидан кўп ўтмай мусулмонлар Рамазондаги таровеҳ намози учун автотураргоҳга йиғилишди. Коронавирус сабабли Исроил ва Фаластин ҳудудларида масжидлар ёпилганидан сабабли мусулмонлар шу тарзда ибодатни амалга оширмоқдалар.

Parking lot prayers: Muslims in Jaffa and Jerusalem improvise for ...

Якшанба оқшомида Жаффа шаҳридаги ўнлаб мусулмонлар жойнамозларини олиб, юз ниқобларини тақиб автоуловлар тўхтаб туриш жойига таровеҳ намози учун йиғилдилар.

«Биз коронавирус пандемиясига қарамай ҳозир Рамазон эканлигини ҳис қилишни истаймиз», – деди бу ерда намоз ўқишни ташкил қилишда ёрдам берган исломий қўмита раҳбари Тарек Ғази. Бу қўмита аъзолари Исроил аҳолисининг 21% фоизини ташкил қилувчи араблардан ташкил топган бўлиб, уларнинг аксарияти мусулмонлардир.

Исломий қўмитанинг махсус кийим кийган волонтёрлари Исроил ҳукуматининг буйруғига биноан намозхонлар бир-бирларидан хавфсиз масофада бўлишларини таъминлаш учун майдончанинг атрофида туриб, вазиятни назорат қилишди. Имом Қуръон оятларини овозкучайтиргич орқали ўқиди.

Қуддусдаги Мусулмонлар ибодат қилиш учун шаҳарнинг Ақсо масжидига яқин бўлган кўчаларига йиғилишди.

Қуддусда хамда Исроил ва Фаластин ҳудудидаги бошқа шаҳарларда яҳудийлик, насронийлик ва ислом учун муқаддас бўлган жойлар мавжуд бўлиб, ҳар уч дин раҳнамолари коронавирусга қарши чораларни кўрган.

Маълумот учун, Исроилда 15 589 кишида коронавирус касаллиги аниқланган ва 208 та ўлим қайд этилган. Фаластинда эса Ғарбий соҳил ва Ғазо секторида 342 нафар касалланганлар ва иккита ўлим ҳолати тасдиқланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг