Ҳиндистондаги жабр кўрган мусулмонлар: ”Мен ҳамма нарсамдан айрилдим”

0
2476
Фото: AFP

«Мен ҳамма нарсамдан айрилдим. Дўконда йиққан бир умрлик сармоямни, хотиржамлигим ва ишонч ҳиссимни йўқотдим», деди жабрдийда мусулмонлардан бири Раис Аҳмад. Унинг Ҳиндистон пойтахтидаги салони бир гуруҳ оломон томонидан вайрон қилинди.

“Мен бу ваҳшийликдан 60000 долларни йўқотдим. Бу жуда яхши режалаштирилган фитна эди. Биз ҳукуматга ва полицияга бўлган ишончимизни йўқотдик» дея қўшимча қилди Аҳмад.

Ҳиндистондаги зўравонлик 23 февраль куни бошланганди. Ўшанда бир гуруҳ мусулмонлар ҳукуматнинг фуқаролик тўғрисидаги янги қонунига қарши норозилик намойишини бошлаганларида уларга ҳиндлар ҳужум қилган. Нью-Деҳлининг баъзи қисмларида исён кўтарилган кунларда 42 нафардан ошиқ одам ҳалок бўлди. Қурбонларнинг аксарияти мусулмонлар эди ва яна юзлаб одамлар яраланган.

Баҳсларга сабаб бўлаётган фуқаролик тўғрисидаги қонунга кўра, Покистон, Бангладеш ва Афғонистондан келувчи мусулмон бўлмаган оз сонли шахсларга Ҳиндистон фуқаролигини олиш осонлашади. Бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги Ҳиндистоннинг миллатчи ҳукумати ушбу қонун қувғиндаги одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланганини таъкидлаган. Аммо, танқидчилар бу даъволарга ишонмаяптилар.

Янги фуқаролик қонунини кўпчилик мусулмонлар ўзлари қарши эканлигини таъкидлайдилар. Чунки,улар ҳукумат аҳолини миллий рўйхатга олганда ўз фуқароликларини йўқотишдан хавотирга тушишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг