Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тўқнашувларда камида 16 киши ҳалок бўлди

0
1376
Фото: Reuters

27 сентябрь якшанба куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Қорабоғ ҳудуди сабаб ҳарбий тўқншувлар юз берди. Бу ҳолат газ ва нефтни жаҳон бозорларига етказиб беришда корридор вазифасини барарадиган Жанубий Кавказ ҳудудида доимий беқарорликлар юзага келиши мумкинлиги борасидаги хавфни кучайтирди.

Якшанба куни бўлиб ўтган тўқнашувларда ҳар иккала томондан ҳам қурбонлар бўлган. Арманистон ва Қорабоғ ўз ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилиб, уруш бўлаётган жойга ўзларининг 18 ёшдан ошган эркак фуқароларини ҳарбий сафарбарликка чақирдилар. Қорабоғ Озарбайжон ҳудудида жойлашган бўлса ҳам бу ерни этник жиҳатдан арман бўлганлар бошқаради.

Арманистоннинг хабар беришича, Озарбайжон армияси Қорабоғга ҳаводан ва артиллериядан ҳужум қилди. Лекин, Озарбайжон арманларнинг ҳужумларига жавоб қайтарганини даъво қилмоқда. Ушбу уруш аҳолисининг кўп қисми мусулмонлар бўлган Озарбайжон ва асосан христианлар яшайдиган Арманистон ўртасида бир неча ўн йиллардан бери давом этиб келаётган келишмовчиликларни яна авжига олдирмоқда. Россия ҳар икки давлатни зудлик билан урушни бас қилишга чақирди, Рим папаси Францис эса уларни музокаралар ўтказишга ундади.

Қорабоғ 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Озарбайжондан ажраб чиққан. 1994 йилда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишувга эришилган бўлсада, Арманистон ва Озарбайжон бу ҳудуд борасида ҳалигача тўлиқ келиша олишмаган. Озар ва арман аскарлари тез-тез Қорабоғда ва чегара ҳудудида тўқнашиб туришади.

“Биз она ватанимизни озарларнинг босқинидан асраш учун ўз армиямиз билан бирга курашамиз” деб ёзди Арманистон Бош Вазири Никол Пашинян ўзининг твиттер саҳифасига.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам ўз халқига мурожаат қилиб,шундай деди:

“Биз ўз ҳудудимизни ҳимоя қиламиз. Бизнинг ниятимиз тўғри”.

ХАЛҚАРО ДИПЛОМАТИЯ

Россия Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги олдинги келишувларда воситачи ролини ўйнаганди. Якшанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Озарбайжон, Арманистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали гаплашган.

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған бу урушда Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Туркиянинг айтишича, Арманистон зудлик билан Озарбайжонга кўсатаётган душманлик муносабатини тўхтатиши керак.

Шунингдек, Франция ҳам бу икки давлатни душманлик кайфиятидан воз кечиб, музокараларни қайта бошлашга чақирди. Рим папаси Францис ҳам томонларни муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга ундаб, тинчлик бўлиши учун ибодат қилаётганини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг