Ар-Риёд «Қошиқчи иши» атрофидаги жанжал учун Туркиядан қасос олишга қарор қилди

0
2192
Манба: www.spa.gov.sa

Эрдоғаннинг ағдарилиши Саудия стратегиясининг бир қисми бўлган

Саудия Арабистони Туркия раҳбариятини заифлаштириш стратегиясига киришди. Ғарб ОАВ қўлига тушган тегишли маълумотларда, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) расмийлари учун махсус тайёрланган махфий ҳисоботда шундай мазмундаги гаплар мавжуд.

Ҳужжатда айтилишича, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, кенг миқёсда тарқалиб кетган, Истанбулда ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши атрофидаги можародан ғазабланган. Шу муносабат билан Ар-Риёд Туркия Республикасидаги вазиятни беқарорлаштириш режасини тузган.

Саудия Арабистони ҳукумати антитурк стратегиясига киришди, дея хабар беради Британиянинг Middle East Eye портали. Амирликнинг таҳлил марказларидан бирининг Абу-Даби учун тайёрланган маърузаси унинг қўлига келиб тушган. Унинг мазмуни махфий аҳамиятга эга.

«Саудия Арабистонининг ойлик ҳисоботи» деб номланган ҳужжатда айтилишича, жорий йилнинг баҳорида Ар-Риёд Туркиянинг подшоҳлик ва минтақага нисбатан сиёсатига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиққан.

Ушбу чора-тадбирларнинг мақсади «Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳукуматига босим ўтказиш учун барча мумкин бўлган воситалардан фойдаланиш» бўлган. Хусусан, Ар-Риёд «ички муаммоларни (Туркияда – Н.Г.) мухолифат Эрдоғанни ағдариб ташлайди деган умидда» рағбатлантиришни режалаштирмоқда. Анқара шаҳар сайловларида рақибларининг ғалабасини ҳисобга олсак, бундай тахминлар ҳақиқатдир.

Бироқ, ҳисоботда Ар-Риёд Туркия раҳбарининг мухолифларини онгли равишда молиялаштириши ва уларга сиёсий ёрдам кўрсатиши очиқланмаган. Аммо бошқа тафсилотлар мавжуд. Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, Саудия Арабистони раҳбарияти, «Туркия иқтисодиётини нишонга олишни ва Саудия Арабистоннинг Туркияга киритган сармояларига таъсир кўрсатишни» истамоқда.

Иқтисодий чоралар қаторига саудиялик сайёҳларнинг янги йўналишлар яратиш орқали республикага оқимини чеклаш, турк товарларининг импортини қисқартириш ва расмий Анқаранинг Ислом билан боғлиқ минтақавий масалаларда ролини камайтириш киради.

Махсус маъруза муаллифлари, яқинда Ар-Риёднинг турк товарлари билан юк машиналарини ўз ҳудудига киритишдан бош тортиши анти-турк стратегиясини амалга ошириш бошланганининг белгиси сифатида баҳоланмоқда. Қарийб икки ҳафта давомида юзга яқин машина қироллик чегарасида турди. Узоқ вақтдан кейин Ар-Риёд уларга ўз ҳудудларига киришга рухсат берди. Туркия зиён кўрдими ёки йўқми номаълум.

Йиллик ҳисобот муаллифларининг алоҳида қайд этишига кўра, бу каби кескин анти-турк чораларига, Қошиқчининг ўлдирилиши туртки бўлди. Анқара валиаҳд шаҳзоданинг шахсий буюртмаси бўйича саудиялик қотиллар қўлида содир этилган жиноят тафсилотларини очишда фаол иштирок этди.

Таҳлилчиларга кўра, Туркия томони Саудия Арабистонининг жиноятларни тергов қилишига ёрдам берадиган «аниқ ва ҳалол» маълумот бермаган. Ҳисобот муаллифларининг сўзларига кўра, бунинг ўрнига Анқара нотўғри ахборот тарқатиш кампаниясини бошлаган.

Туркия раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари «қироллик имиджини бузиш ва валиаҳд шаҳзодасининг обрўсини йўқотиш» га қаратилган экан. Бироқ, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ар-Риёд, Эрдоған бу масалага сиёсий тус беришга уриниб, халқаро миқёсда амалга оширишга уринишида муваффақиятсизликка учраган, деган хулосага келган.

Саудия Арабистони сувдан қуруқ чиқиб кетишга муваффақ бўлди, деган хулосага келишган Амирликлар. Бироқ, бу шаҳзода Муҳаммадни қасос олишдан тўхтатиб қолмайди.

Саудия Арабистонининг антитурк сиёсати ташқи ўлчовга ҳам эга. Ар-Риёд Суриянинг шимолий ҳудудларидаги туркларнинг кенгайишига қарши курашмоқда, дея ишонилади.

Шундай тарзда, Саудия Арабистони раҳбарияти нафақат Қўшма Штатларга «Суриянинг шимоли-шарқини барқарорлаштириш» учун маблағ ажратиб қолмай, балки маҳаллий ҳокимиятда курд вакилларининг устунлигидан бир неча бор норозилик билдирган маҳаллий араб қабилалари билан музокараларда фаол иштирок этмоқда.

Саудия Арабистонининг Яқин Шарқ ишлари бўйича давлат вазири Тамер ас-Сабҳан 13 июнь куни шимоли-шарқдаги Дейр-эз-Зор вилоятига ташриф буюрди. У, курд жангариларининг етакчилари, қабила шайхлари, шунингдек, Америка вакиллари – Давлат котибининг ўринбосари Жоел Рейберн ва АҚШнинг Халқаро коалиция кучлари махсус ёрдамчиси Уильям Робак билан учрашди.

Ташриф давомида ас-Сабхон қабила шайхларини курдлар устунлик қилаётган «Суриянинг демократик кучлари» (ДСС) кўп миллатли коалицияси томонидан ушбу ҳудудларни озод қилинишига ёрдам беришга чақирди. Саудия Арабистонининг ушбу ҳудудларда бўлиши, Суриянинг шимолидаги Туркия таъсирини мувозанатлашига ёрдам беради, деб ишонилади. Бироқ, Ар-Риёднинг Туркиядаги ички вазиятни беқарорлаштириш бўйича сиёсати самарали бўладими ёки йўқми номаълум.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг