Ўзбекистон: тадбиркорликдаги мавжуд муаммолар кадрлар ва солиқлар мисолида

0
2081
Манба:фото: eurasianet.org/Дэвид Триллинг

Ўзбекистонда тажрибали техник мутахассисларнинг етишмаслиги туфайли мамлакатда фаолият юритаётган корхона ва муассасалар ўз ходимлари малакаларини оширишнинг яна бошқа усулларни қидиришга мажбур бўлмоқдалар.

Мамлакатда бизнеснинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммонинг ечими топилди. Eurasianet.org нинг берган маълумотларига кўра давлат томонидан 2017 йилнинг сентябрь ойидаги миллий валюта, яъни ўзбек сўми конвертациясининг йўлга қўйилиши вазиятни тубдан ўзгартириб юборди. Бундан икки йил олдин ҳорижий валютани топиш бир мунча мураккабликларни келтириб чиқарарди.

Ўзбекистонда бож тўлови бекор қилинмоқда ва бу Қозоқистоннинг фойдасига юрмайди

Сумка ва рюкзакларни тикиш билан шуғулланувчи унча катта бўлмаган фабрикага эгалик қилувчи Адхам Маматкуловнинг сўзлари мисол тариқасида қуйида келтириб ўтилди. Тадбиркорнинг айтишича синтетик иплар Хитойдан келтирилади ва бу борада илгари қатор муаммолар мавжуд эди.

“Валютани олиш жараёни жуда секин кечар эди. Банк ҳужжатларни қабул қилганидан сўнг қарийб бир ой кутишга тўғри келарди”, – дея таъкидлади Маматқулов.

Энди эса бунга бор йўғи икки кун вақт кифоя.

“Агар банкдагилар менда доллар борлигини хитойликларга кўрсатмаса, мен уларга баландроқ овозда гапиришни бошлайман”, – деди Маматқулов.

Шунингдек тадбиркорликдаги мавжуд муаммоларга ҳукумат томонидан қаратилаётган кучли этиборни яна бир ижобий ўзгариш сифатида таъкидлаб ўтди.

“Прокурор ҳеч қачон бизнесга дўстлик қилмаган эди. Ҳозир эса ҳар 15 кунда прокуратурадан қўнғиргоқ қилишиб, бизда муаммо бор-йўқлигини сўрашмоқда”. Уларнинг айтишича: “Агар бирон бир муаммо, масалан божхона билан қийинчиликлар юзага келса, мана бизнинг телефон рақамимиз, бизга қўнғироқ қилсангиз бас”,- дейди Маммакулов.

Ёмон одатлардан холи мутахассис

Қадоқлаш махсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхонага эгалик қилувчи ва ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини оширишни мақсад қилган самарқадлик Баходир Лутфуллаев кредит, нақд пул олиш ва конвертациядаги яратилган енгилликларни бир мунча ижобий баҳолаб ўтди.

“Кредит олишда ҳеч қанақа муаммо йўқ,- дейди у. – Доллар ва евро билан ҳам ҳеч қанақа муаммо йўқ. Ишнинг бундай боришида қайтага сўмни олиш қийинроқ бўлаб қолди”.

Шундай бўлсада, кадрлар масаласида бир қтор муаммолар мавжуд. Шу ўринда ўзининг Москвадаги 90-йилларнинг бошларида кечган талабалик йилларини эслаган ҳолда биз билан ўз таассуротларини бўлишди. Ўша пайтлари СССРда биринчи “Макдональдс” очилгн эди.

“Телевизор ва газателарда реклама берилиб, унда “Совет иттифоқи худудида чакана савдо билан шуғулланмаган ва ҳеч бир умумий овқатланиш муассасасида ишламаган 16 ёшга тўлган ёш аёл ва эркак кишиларни қидирмоқдамиз” дейилганди, – таъкидлади Лутфуллаев.

Ушбу йўлдан борган ҳолда у бошқа жойларда салбий одатларни орттиришга улгурмаган, ўрта-махсус билим юртларини яқиндагина тамомлаган битирувчи ёшларни ишга олмоқда.

Мутахассисларнинг етишмаслиги муаммоси корхоналарда ишловчи ходимларнинг малакасини оширишда бошқа усулларни қидириб топиш масаласини хал этишга унламоқда. Германия ва Нидерландияда ишлаб чиқилган қатор дастурларда қатнашишни эришилган муваффақиятлардан бири сифатида кўриш мумкин. Ушбу дастурлар доирасида юқорида келтирган давлатларда нафақага чиққан мутахассислар ўз билим ва тажрибаларини бўлишилари учун ривожланаётган мамлакатларга жўнатилмоқдалар.

“Шундай мутахассислар ёрдамида учта ишлаб чиқариш линияларини ишга тушурдим”, – дейди Лутфуллаев.

Давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам иқтисодиётнинг ривожланиши гарови

Ҳукумат муаммоларнинг мавжудлигини тан олади ва бугунги кунда “иқитисодиётнинг истиқболли секторлари”да фаолият юритаёган мутахассисларни чет давлатларда ўқитишни ташкиллаштириш учун жамғарма йўлга қўйилди. Кичик ва ўрта бизнеснинг эҳтиёжини қондириш учун юқоридан берилган бундай ташаббус ҳақидаги савол хануз очиқлигича қолмоқда.

Умумий олиб қараганда илгарилаб кетган Ўзбекистон саноати мамлакатда “ижобий таъсир”ни юзага келтиради.

Ўзбекистон қўшни мамлакатларни халқаро миқёсда ортда қолдиришни мақсад қилиб қўйган.

И.Маматқулов ва Лутфуллаев Шўртан газ-кимё мажмуаси фаолоиятига туташ соҳаларда ижобий таъсир сезилишига умид қилишларини айтдилар.

Корхонанинг шўбаларида охироқибат ушбу иккала тадбиркорнинг иш фаолтияти учун зарур бўлган материаллар ишлаб чиқара бошланади.

Маматқуловнинг сўзларига кўра у юритаётган корхона фаолиятининг дастлаки босқичида ишлаб чиариш учун зарур бўлган нарсалар четдан тўлиқ импорт қилинар эди. Ҳозирда бу кўрсаткич 30 % га яқин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбиркорлар фаолитидаги енгилликларга қарамасдан айни пайтда ташқи бозорга чиқишда қатор тўсиқлар мавжуд. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон ўтган ойда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш тўғрисидаги музокараларни бошлаб юборди.

Солиқларнинг тўсқинлик қилиши

Эндиликда ҳукумат вакиллари ўз эътиборларини хусусий тадбиркорлар учун катта муаммоларни келтириб чиқарадиган омил яъни солиқларга қаратмоқдалар.

Мавжуд солиқ тизими хаддан зиёд мураккаб ва иқтисодчиларнинг фикрича кўпинча мантиққа тўғри келмайди.

Қисқа қилиб айтганда мазкур тизим кичик бизнес корхоналарининг ўсиши учун тусқинлик қилмоқда, негаки ўсиб бораётган кичик корхоналар солиқ тизимининг ўта мураккаб ҳисобот тизимига ҳамда жуда баланд солиқ тўловларига дуч келмоқдалар.

“Агар икки уч киши ёлланган тақдирда бундаги қийинчиликлар уч, беш, етти баробарга кўпаяди”, – дейди иқтисодчи Юлий Юсупов еurasianet.orgга берган интервьюсида. – Агар иқтисод бўйича барча Нобель мукофоти лауреатларини бир жойга йиғиб, иқтисодиёт учун халокатли бўлган тизимни ўйлаб топиш сўралса, улар бу даражадаги тизим борасида ўйлаб ўйига ета олмаган бўлардилар”.

Мавжуд солиқ кодекси совет тизимининг “лойқалаштирилган” нусхасидир

Ушбу тизимга олий тоифадаги бошқарув гуруҳининг манфаатларига хизмат қилишни назарда тутадиган бир нечта ўзгартиришлар киритилган эди.

Ўтган ойда Президент Шавкат Мирзиеёв тадбиркорларга қўйиладиган шартларни енгиллаштиришга қаратилган фармонни берди. Бу ҳужжатда жарималарни тўлаш жараёнини соддалаштириш ва солиқларни тўлашдан бош тортиш кўламини камайтириш назарда тутилган.

Аммо бу етарлича чоралар кўрилди дегани эмас. Тизимнинг қайта ислоҳ қилиниши умумий олиб қаралганда нисбатан суст кечмоқда.

Тизимнинг “синдирилиши” бизнес учун ижобийдир

Солиқ кодексини қайтадан кўриб чиқиш концепцияси 2018 йилнинг июнь ойида маъқулланганди. Ўшандан бери хали ҳеч қандай ижобий ўзгариш сезилгани йўқ.

Бу ҳол қисман идоралар ўртасидаги келишмовчиликларга бориб тақалади. Аниқроқ қилиб айтганда қайта ислоҳ қилишни режалиштириш ва амалга ошириш ишлари билан қайси давлат органи шуғуланнишини аниқлаштириш масаласи билан боғлиқдир.

“Ислоҳотнинг амалга оширилиш босқичида муаммолар юзага келди, – деди Юсупов. – Ҳаётга мазкур ислоҳотнинг тадбиқ қилиниши 1 январдан бошланиши керак эди. Ўшандан бери ярим йил вақт ўтди, аммо ҳеч қанақа ўзгариш бўлгани йўқ”.

Шунга қарамасдан тадбиркорладаги оптимистик руҳ жуда юқори. Масалан, тадбиркор Маматқулов жуда катта режаларни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган.

“2013 йилда эндигина иш бошлаганимда бизда борйўғи 10 та ходим ишлар эди. Орадан беш йил ўтиб, ҳозирда 100 дан ортиқ ишчи-ходимлар бизда фаолият юритмоқдалар. Бу ўн баробар кўп демакдир. Яна беш йилдан сўнг, бу кўрсаткич балки 1000 га чиқар”, – деди у.

Эътиборли томони шундаки, Маматқуловнинг фикрича давлат унинг томонида. Юқорида келтирилган ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишлари учун мос биноларни қидириб топишга тааллуқли саволларга ҳеч иккиланишсиз жавоб берди.

“Ҳукумат бизлар учун топиб беради”, – дейди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг