АҚШдаги президентлик сайловида олдиндан овоз берганлар сони 95 миллионтадан ошиб кетди

0
1475
манба: Arab News

АҚШда бугун расман президентлик сайлови бошланади. Аммо, Қўшма Штатларда 2 ноябрь кунига қадар 95 миллион киши олдиндан овоз бериб улгурди. Бу яқин тарих ичида олдиндан овоз бериш бўйича энг кўп одам қатнашган сайлов бўлди.

95 миллион киши 2016 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловида қатнашган барча одамларнинг 69 фоизини ташкил қилади.

АҚШда 2020 йилги сайловларда жуда кўп одамларнинг муддатидан эрта овоз беришларига коронавирус пандемияси асосий сабаб бўлди. Айни пайтда АҚШ коронавирусдан энг кўп азият чекаётган мамлакат бўлиб, бу ерда 230 мингдан ортиқ одам CОVID-19 дан вафот этган.

 Тўрт йил олдинги сайловда умумий ҳисобда 138 миллион киши қатнашган ва уларнинг 47 миллионтаси эртароқ овоз беришни маъқул кўрганди. Мутахассислар бугунги сайловда иштирок этувчилар бундан юқори бўлишини тахмин қилмоқдалар.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг