Атом энергетикаси соҳасидаги ўлчашларда метрологик таъминот

0
2199

2017 йил охирида қуввати 2,5 ГВтни ташкил этувчи Атом электростанцияси қуриш тўғрисида “Росатом” бош директори Алексей Лихачев ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Нодир Отажоновлар томонидан тинч атом соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланган эди. Бу хақида «Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси расмий сайтида маълумот берилмоқда.

АЭС аслида нима? — бошқариладиган ядро реакциялари натижасида ажраладиган энергияни электр энергиясига айлантирувчи станциядир. Содда қилиб айтганда, реакторда ядро реакцияларидан ажралиб чиқаётган иссиқлик сув буғи ҳосил қилишга сарфланади ва сув буғини электр энергияси олиш учун турбиналарга жўнатилади. 

Масалан, 1кг уран 3000 тонна кўмир бера оладиган иссиқлик энергиясини генерация қилади. Бу эса ихтёрий равишда хафвсизлик нуқтайи назаридан доийми ўлчашлар ва кузатувлар хамда ишларни бехатар олиб борилишида юқори аниқликни талаб этади. 
Эндиликда ушбу сохадаги қўланиладиган ўлчов воситаларини қиёслаш ва калибирлаш бўйича метрология сохасида амалга оширалидган ишлар ўз аксини топмоқда.

Хозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан МАГАТЭ халқаро ташкилоти билан UZB 6015 сон «Ўзбекистон Республикасида иккиламчи дозиметр эталонли лаборатория ташкил этиш» (SSDL) техник ҳамкорлик лойиҳаси амалга оширилиб келмоқда.

Ушбу техник ҳамкорлик лойиҳасини мақсади ядро хавфсизлиги, радиацион назоратни бахолаш, саъноат тоғ кон металлургия сохаларида ишларнинг бехато олиб борилишни таъминлашда ўлчашларнинг аниқлигини юқори бўлишни хамда халқаро метрология ташкилотлари билан калибрлаш ҳамда таққослаш имкониятини яратиш, «Ўзбекистон Миллий метрология  институти» ДК ҳалқаро  метрология ташкилотлари ичида ўз нуфузига эга бўлиши.

Бу ишларнинг барчаси инсон саломатлиги ва ватан равнақи йўлида, юксалишида қилинаётган эзгу ишлар мевасидир.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг