АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошди

0
1115
Фото: AFP

Айни пайтда АҚШда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари 100 мингдан ошди, дея хабар берди Жон Ҳопкинс университети чоршанба куни.

Дунёнинг етакчи мамлакати бўлган АҚШ коронавирус тарқалиши ҳамда ўлимлар сони бўйича ҳам “пешқадамликни қўлдан бой бермаяпти”.

Қўшма Штатларда 27 май куни 1401 киши коронавирусдан вафот этди ва қурбонларнинг умумий сони 100399 кишига етди. Нью-Йорк штати мамлакатдаги вирусдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлиб, АҚШдаги ўлим ҳолатларининг учдан бири шу ҳудудда қайд этилган.

АҚШда коронавирусдан илк ўлим ҳолати уч ой аввал қайд этилганди. Шундан бери бу мамлакатда 1,7 миллион кишида COVID-19 касаллиги аниқланди.

Аммо, мутахассисларнинг таъкидлашича вирус билан касалланганлар ҳамда у сабаб вафот этганларнинг ҳақиқий сони тасдиқланганидан кўпроқдир.

Ҳозирги нохуш вазиятга қарамасдан АҚШнинг кўплаб штатлари вирус тарқалишини тўхтатиш учун ўрнатилган қатъий карантин чораларини енгиллатмоқдалар. Президент Дональд Трамп ҳам карантин чекловларининг иқтисодиётга етказаётган зарарини тўхтатиш тарафдоридир. Чунки, бу чекловлар сабаб миллионлаб америкаликлар ишсиз қолишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг