ХМТ: Марказий Осиё мамлакатларидан келиб, тирикчиликсиз қолган муҳожирлар шошилинч ёрдамга муҳтож

0
1741
Фото: www.dialog.tj

Халқаро миграция ташкилоти Россияда ишлаётган ва COVID-19 пандемияси сабабли инқирозга тушиб қолган, Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирларга ёрдам бериш учун 7 миллион доллар сўради. Бу одамлар ишсиз қолишган, уларнинг оилалари эса – яшаб қолиш манбаидир. Улар зудлик билан ёрдам кўрсатилиши талаб этилади – гап жиддий инқироз ҳақида кетмоқда, дея огоҳлантирмоқда экспертлар, БМТ янгиликлари хизматига таяниб.

Ушбу пандемия Марказий Осиёдан келиб, Россияда ва бу мамлакатнинг бошқа минтақаларида яшаб, ишлаб келаётган миллионлаб муҳожирларнинг тақдирига салбий таъсир кўрсатди. Уларнинг деярли барчаси карантин чоралари туфайли ўз даромадларини йўқотишди ва улар ижтимоий ёрдамга умид қилишаётгани ҳам йўқ. Улар ўз даромадларининг бир қисмини ватанларида қолган оилаларига жўнатиб туришар эди, эндиликда улар ҳам тирикчиликсиз қолишди.

Кўпчилик муҳожирлар ишларини йўқотишгач, уйларига қайтишга ҳаракат қилишди, аммо чегаралар ёпилгани сабабли уларнинг ҳаммаси ҳам қайтиб кетишни уддасидан чиқолмади. Аммо ўз ватанларига қайтганлар у ерда ҳам ишсизликка ва аксарияти стигматизация тамғасига рўбарў келишди. ХМТ ушбу вазиятни «жиддий инқироз» деб атамоқда ва бу халқ норозилигига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

ХМТ экспертлари инқироз йўқ жойдан юзага келиб чиқмаганини эслатишмоқда. СССР парчаланиб кетганидан сўнг, ернинг олтидан бир қисмининг аҳолиси чуқур ўзгаришларни бошдан кечирмоқда ва бу тарихий жараён вақт талаб этади, баъзан ўнлаб йиллар. Пандемия эса вазиятни янада мураккаблаштирган янги инқирознинг катализатори бўлди.

Яқинда виртуал оламда олтита давлатга (Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) 2020 йил охиригача ёрдам бериш учун мўлжалланган гуманитар лойиҳа расман ишга туширилди. Маросимда элчихоналар, миграция соҳасидаги экспертлар, ҳукумат вакиллари, шунингдек ХМТнинг Вена, Москва, Нур Султон ва бошқа минтақавий пойтахтлардаги идоралари вакиллари иштирок этди.

«Ўтган кризислардан биз муҳожирларнинг шафқатсиз эксплуатация қилинишини ва уларни расмийларга топшириш билан таҳдид қилишлар ҳақида яхши биламиз. Баъзилари панадаги иқтисодиётининг бир қисми бўлишга мажбур. Бундай ҳолатларда эса, уларни янада шафқатсиз эксплуатация, жисмоний ва руҳий саломатликларига таҳдид солиш кутади» , дейди ХМТнинг минтақавий директори Дайан Эпштейн.

Халқаро Миграция Ташкилотидагиларнинг тушунтиришича, сўралган, аммо олинмаган 7 миллион доллар ишсиз қолган ҳукуматлар ва меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашга сарфланади. «Биз тадқиқот ўтказдик ва инқироз туфайли 90 фоиз муҳожирлар ўз оилаларига маблағ ўтказа олмаслигини аниқладик. Бу одамларнинг кўпида молиявий жамғармалари йўқ ва улар банд бўлган соҳаларда ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилган» , дея огоҳлантирди ХМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий координатори Зейнал Гаджиев

«Биз инқирозли вазиятни бошдан кечираётганимиз кундай равшан. Муҳожирларнинг 60 фоизи ижара ҳақини тўлашга ҳеч вақоси йўқлигини, қирқ фоиздан кўпроғи озиқ-овқат етишмаслигини айтишди. Миллионлаб одамлар зўрға кун кўриб туришибди. Биз уларни қўллаб-қувватлашимиз мумкин, аммо ҳаракатни ҳозир амалга оширишимиз зарур», деди ХМТнинг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Абдусаттор Есоев

ХМТ қийин шароитларга тушиб қолган муҳожирларга, айниқса ўз мамлакатлари ёки уйларига кетолмай – Россия, Қозоғистон ва Туркияда «қамалиб қолган» аёллар ва болаларга ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Одамларга вақтинча турар жой, болаларга- он-лайн таълим олиш имкониятини яратиш билан ёрдам кўрсатилади. Ушбу тоифадаги аҳолини минтақа мамлакатларида тарқалишда давом этаётган коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш чоралари ҳам кўрилади. Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирларга ўз ватанларига қайтиш, шунингдек ишга жойлашиш ва реинтеграциялашда ёрдам кўрсатилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг