АҚШ яна бешта мамлакат Исроил билан алоқаларни тиклашни ўйлаб кўраётганини маълум қилди

0
1485
Фото: REUTERS/Carlos Barria

Оқ Уйнинг бош ходими Марк Медовснинг 17 сентябрда айтган сўзларига кўра, айни пайтда яна бешта давлат Исроил билан алоқаларни тиклаш бўйича жиддий ўйлаб кўрмоқда. Шу ҳафтада икки араб давлати-БАА ва Баҳрайн Исроил билан ҳамкорликни нормал ҳолатга келтириш бўйича шартнома имзолашганди.

Медовс Исроил билан ҳамкорлик қилишни бошламоқчи бўлган бешта давлатнинг номини ошкор қилмади. Лекин, уларнинг учтаси Ўрта Шарқ мамлакатлари эканини айтган. Медовс ҳозирча бундан бошқа маълумот берганича йўқ.

Баҳрайн ва БАА Исроил билан келишувга эришганидан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп бошқа давлатларнинг ҳам Исроил билан алоқаларни тиклаши борасида ижобий фикрларини билдирди.

Яқин келажакда Исроилни ўзига дўст деб эълон қиладиган давлатлар орасида Уммон давлати ҳам бўлиши мумкин. Чунки, 15 сентябрь куни Оқ Уйда Исроил, БАА ва Баҳрайн ўртасидаги шартномаларни имзолаш маросимида Уммон элчиси ҳам қатнашган. Шунингдек, Трамп Саудия Арабистонининг ҳам охир-оқибат Исроил билан келишувга эришишини тахмин қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг