АҚШ Пекин билан муносабатлар таранглашаётгани фонида хитойлик журналистларга виза беришни қийинлаштирди

0
1805
Фото: Stan Honda/AFP

Америка Қўшма Штатлари хитойлик журналистлар учун виза тартибини кучайтирадиган янги қонунни эълон қилди. 11 майдан кучга кирадиган ушбу қонунга кўра, хитойлик мухбирларнинг виза муддати 90 кунгача қисқартирилади. Бу қонун АҚШ журналистларига нисбатан Хитойда кўрсатилаётган ёмон муносабатга жавобан ишлаб чиқилди. Айни пайтда бу икки давлат ўртасидаги зиддиятлар кескинлашиб бормоқда.

Сўнгги ойларда АҚШ ва Хитой бир- бирларининг журналистларини чеклаш борасида пойга ўйнашмоқда. Март ойида Хитой АҚШнинг учта газетасида ишловчи журналистларни ўз ҳудудидан чиқариб юборди. Бундан бир ой ўтгач АҚШ ҳам Хитойнинг давлат томонидан бошқариладиган бешта оммавий ахборот воситаларига худди шундай чора кўрилишини маълум қилди.

Сўнгги ойларда коронавирус пандемиясининг авж олиши ҳам АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятларнинг кучайишига сабаб бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп коронавируснинг Хитойдаги лабораторияда яратилган бўлиши мумкинлигини даъво қилган, аммо бу ҳақда батафсил маълумот беришдан бош тортганди.

Коронавирус илк келиб чиққан Хитойнинг Уҳань шаҳридаги вирусология институти бу айбловларни рад этган. Аксарият мутахассисларнинг фикрича, коронавирус Уҳандаги ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозорда пайдо бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг