“Антикоррупция ҳафталиги” якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

0
1676
Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган “Антикоррупция ҳафталиги” якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган Антикоррупция ҳафталиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти, Конрад Аденауэр жамғармаси хамда “Юнисеф” сингари қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Маросимда таъкидланганидек, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва энг асосийси фуқароларни коррупцияга қарши курашишда бирлашишга чорлаш, аҳолида ушбу иллатга муросасизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида республика бўйлаб 24 ноябрь — 9 декабрь кунлари ташкил этилган ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ йирик тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди. Уларда 1000 нафардан зиёд қатнашчилар, жумладан, 50 нафардан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этди.

Антикоррупция ҳафталиги доирасида маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида “БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва унинг бажарилиш механизмларини кўриб чиқиш”, “Ҳалоллик вакцинаси”ни жорий этиш масалалари”, “Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзусидаги глобал анжуманлар ташкил этилди.

Ҳафталик давомида аҳолининг, айниқса ёшларнинг фикрини ўрганиш мақсадида Агентлик, “Юнисеф” халқаро ташкилоти кўмагида ёшлар орасида “U-report” платформаси орқали “Коррупция ҳақида нима дея оласиз?” мавзусида онлайн сўров ўтказди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан 15 мингдан зиёд респондентлар иштирок этди.

Шунингдек ёш авлод билан ишлаш, коррупцияга оид ҳолатлар бўйича ёшлар саводхонлигини ошириш мақсадида Самарқанд, Бухоро вилоятларининг чекка ҳудудларида, шунингдек Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонлик ва коррупцияга нисбатан муросасизлик бўйича махсус дарслар ўтказилди.

Ҳафталик доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, қатор вазирлик ва идоралар, шунингдек давлат улушига эга тижорат банкларида “Очиқ эшиклар кунлари” ўтказилди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Бундан ташқари Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар фаоллигини ошириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларига қоррупцияга қарши курашишга чорловчи 200 дан ортиқ ижтимоий реклама баннерлари марказий кўчалар, аҳоли гавжум масканларга жойлаштирилди.

Ушбу маросимда ҳафталик доирасида ташкил этилган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолибларини тақдирлаш жараёни ҳам бўлиб ўтди. Танлов жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ташаббуси билан ўтказилди.

Танлов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур танлов аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ушбу иллатга оид ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш, мазкур жараёнларга медиа соаҳаси вакиллари (ОАВ, блогерлар), нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчилар “Энг яхши ижтимоий видеоролик”, “Энг яхши журналистик суриштирув”, “Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн”, “Энг яхши иншо” каби асосий номинациялар ҳамда “Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун”, “Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ”, “Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти” каби махсус номинациялари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Ушбу номинациялар бўйича танловга 17 500 нафардан ортиқ фуқаролардан ижодий ишлар келиб тушди. Мазкур ишлар ўз соҳасининг мутахассисларидан иборат махсус ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Тақдимотда сўзга чиққан халқаро ташкилот вакиллари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ташаббусларни эътироф этган ҳолда ушбу жараёнларга кенг жамоатчиликни, фуқаролик жамияти институти вакилларини жалб қилишда шу сингари танловларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлашди.

Бундан ташқари бу йўналишдаги ҳамкорликдаги фаолиятни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдиришди. Шу боисдан мазкур ҳафталик ва танловни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш масаласи барча ташкилотчилар томонидан маъқулланди.

Танловда иштирок этганларнинг аксарияти ёшлар эканлиги, ижодий ишларда коррупцияга қарши курашиш ва унга нисабатан муросасизлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган янги ғоялар мавжудлиги ҳакамлар хайъатининг эътирофига сазовор бўлди.

Маросим якунида танлов ғолибларига халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

Қуйида “Коррупцияни бирга енгамиз” республика танлови ғолибларининг рўйхати келтирилмоқда:

Ғолиб Иш жойи, лавозими Натижа  

Мукофот

Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик суриштирув учун”
1.

 

Хидиров Қобил Уролович “Davletovuz” телеграм канали асосчиси 1-ўрин Ноутбук Apple MacBook Air 13 дисплей Retina с технологией True Tone Early Core i-3, 8/256GB 2020
2. Ниязов Жамшид Ўролович Kun.uz мухбири 2-ўрин Телевизор LG 49UN71006LB 4K UHD Smart TV
3. Павленко Анастасия Владимировна “Самаркандский вестник газетаси” мухбири 3-ўрин Смартфон Xiaomi Mi 10 Lite 6/128GB Black

(Global Version)

“Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн учун

(тасвирий санъат асари, карикатура, иллюстрация, плакат, баннер, комикс)

4. Расулов Бобур Олим ўғли Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг тасвирий санъат ўқитувчиси 1-ўрин Ноутбук Lenovo N4000

 

5. Бекниязов Жанибек Заутбаевич Нукус шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси 2-ўрин Планшет  Samsung Tab A – Android 9.0, Количество ядер 8,Встроенная память-32 ГБ,Оперативная память-2 ГБ
6. Солиев Муслимбек Мухаммаджон ўғли Камолиддин Беҳзод номидани Рассомлик ва дизайн институти талабаси 3-ўрин Смартфон  RealMe C11 – Android 10
“Энг яхши ижтимоий видеоролик учун”
7. Жумагулов Нурмухаммед Сайлаӯбаевич Мустақил ижодкор 1-ўрин Экшн-камера GoPro MAX  360 / Карта памяти Sandisk 128Gb 4K / комплект аксессуаров
8. Оракбаев Ерполат Темирбай ули Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси 2-ўрин  Экшн-камера GoPro HERO9 Black Edition / Карта памяти Sandisk 128Gb 4K / комплект аксессуаров
9. Қаландаров Жамолиддин Бекмуҳамматович   3-ўрин  Фотоаппарат Nikon D5300 Kit 18-55mm Wi-Fi
         
“Энг яхши иншо”

(ОТМ талабалари ўртасида)

10. Орипова Нилуфар Зокир қизи Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси 1-ўрин Ноутбук  Lenovo N4000

 

11. Имомова Дилдора Шухрат қизи Жиззах политехника университети Архитектура ва қурилиш факультети талабаси 2-ўрин Планшет  Samsung Tab A – Android 9.0, Количество ядер 8,Встроенная память-32 ГБ,Оперативная память-2 ГБ
 

12.

Ҳайитбоев Ёрқинжон Ўрмонали ўғли Гулистон давлат университети филология факультети 1-курс талабаси 3-ўрин Смартфон RealMe C11 – Android 10
“Энг яхши иншо”

 (мактаб ўқувчилари ўртасида)

13 Темирхонова Салтанат Хужабоевна Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-сонли мактаб,
11-синф ўқувчиси
1-ўрин Планшет  Samsung Tab A – Android 9.0, Количество ядер 8,Встроенная память-32 ГБ,Оперативная память-2 ГБ + Безпроводные колонки – Kisonli Wireless BT
14 Ражабова Мохинур Худайберган қизи Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
45-сонли умумтаълим мактаби, 9-синф ўқувчиси
2-ўрин Планшет  Samsung Tab A – Android 9.0, Количество ядер 8,Встроенная память-32 ГБ,Оперативная память-2 ГБ
15 Одилова Барнохон Ойбек қизи Андижон вилояти, Андижон тумани,
10-сонли ИДУМИ 11-синф ўқувчиси
3-ўрин Смартфон RealMe C11 – Android 10
Махсус номинациялар
Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун

(блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар)

16 Отабек Бакиров Блогер, bakiro телеграм канали асосчиси

Тошкент шаҳри

  Ультрабук HP PAVILION X360 i3
17  

Зафарбек Солижонов

Блогер, Zafarbek Solijonov телеграм канали ва фейсбук профили эгаси   Моноблок 23.8″ Acer Aspire S24-880 / Процессор Intel® Core™ i5-8250U (6 МБ кэш-памяти, до 3,40 ГГц) / 8ГБ ОЗУ DDR4 / HDD 1000ГБ / Intel HD Graphics / без оптического привода / Wi-Fi / Bluetooth / DOS / 23.8″ (1920×1080 Full HD) / Клавиатура и мышь беспроводные / OC Windows 10 64bits
18 Фотима Жўраева Блогер, фейсбукда фаол юзер   Ноутбук Asus X712F / Core I3-8145 / DDR4 8GB / HDD 1TB / 17.3″ HD LED / VGA 2GB
         
Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ
19 Gazeta.uz     Ноутбук Asus X712F / Core I3-8145 / DDR4 8GB / HDD 1TB / 17.3″ HD LED / VGA 2GB
20 MY5     Ноутбук Asus X712F / Core I3-8145 / DDR4 8GB / HDD 1TB / 17.3″ HD LED / VGA 2GB
Энг фаол нодавлат нотижорат нотижорат ташкилоти
21 Истиқболли авлод” ННТ     Ноутбук Lenovo A 6 – 2та, рангли принтер 3 / 1 Canon Pixma G2411 -1та

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг