Пайшанба куни Саудия Арабистонининг озиқ-овқат ва фармацевтика идораси Қиролликда Pfizer-BionTech компаниясининг коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилганини эълон қилди. «Вакцинани рўйхатдан ўтказишни тасдиқлаш ва ундан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида қарор Pfizer компанияси томонидан 24 ноябрь куни берилган маълумотларга асосланиб қабул қилинди» дейилади Saudi Press Agency хабарида.
Ушбу агентликнинг қўшимча қилишича, айни пайтда Қироллик вакцинани ўз ҳудудига олиб кириш ва ундан фойдаланишга тайёр. Саудия Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси Pfizer вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлигини текшириб чиққан.
«Ҳукумат Pfizer компанияси томонидан тақдим этилган маълумотларни ўрганиш учун бир нечта йиғилишлар ўтказди. Унда маҳаллий ва халқаро экспертлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вакцинанинг келиш санасини эълон қилади. Импорт талаблари бажарилгандан сўнг ушбу вакцинадан фойдаланиш бошланади» деб қўшимча қилди Saudi Press Agency.