Ҳаж зиёратини Хитой қандай тижоратга айлантирди? (видео)

0
1841
Манба: minbar.uz

Ҳаж – Исломдаги беш фарздан бири, ҳар бир мусулмоннинг орзуси.

Аммо савдогарлар ва айрим иқтисодлар учун Ҳаж – тижорат мавсуми.

Арабистонлик тужжорлар бозори зиёрат давомида жуда қизийди.

Ҳар бир дўкондор даромади беш баравар ошади.

Ҳожилар Маккаи Мукаррамадан яқинлари ва дўстлари учун бирон кийим, ёдгорлик ёки кичикроқ туҳфа олишни истайдилар. Кўплар учун Маккадан олинган ашё – табаррук.

Ҳаж зиёратидан Саудия Арабистони иқтисоди катта фойда кўради.

Тасаввур қилинг, ҳар бир ҳожи ўртача 4-5 минг АҚШ доллари сарфлайди. Бу йил 2 ярим миллион зиёратчи Ҳаж қилмоқда.

Аксар фойда Саудия Арабистони иқтисодига тушади.

Лекин яна бир мамлакат Ҳаж мавсуми миллионлаб доллар фойда олади.

Бу – Хитой.

Ҳаж пайти Маккада савдо ҳам қизийди.

Саудия Арабистонида сотиладиган аксар матоҳ ва маҳсулотлар Хитойда ишлаб чиқилган.

Араб ҳунарманди кўп вақт ва меҳнат сарфлаб қиладиган бирон ёдгорлик таннархи Хитойда ишлаб чиқилган нусхасидан кўра анча қимматга тушади.

Хитой эса ҳожилар оладиган барча нарсани ишлаб чиқаради: жойнамоз, Каъба макети, мушк-анбар, азон айтиб уйғотадиган соат, тасбеҳ…

Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Хуллас, ҳам зиёрат, ҳам тижорат, деган гап бекорга айтилмаган шекилли.

Бироқ энг ажабланарлиси – Мусулмонлар зиёратини коммунист Хитой улкан тижоратга айлантира олгани.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг