Тўрт мамлакат 2022 йил охирига қадар Осиёга бир миллиард дозада вакцина жўнатишга келишиб олишди.

0
1190

АҚШ, Ҳиндистон, Австралия ва Япония раҳбарлари 2022 йил охирига қадар Осиё бўйлаб 1 миллиард дозадаги коронавирус вакциналарини тарқатиш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу келишувга биноан мазкур мамлакатлар сариқ қитъага юбориладиган вакциналарни молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борадилар. Бу ҳақда жума куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири хабар берган.

Мазкур «тўртлик» дунё бўйлаб коронавирусга қарши эмлаш жараёнини кенгайтириш ва Хитойнинг Жануби-Шарқий Осиё ҳамда бутун дунёда ўсиб бораётган эмлаш сиёсатига қарши туришни мақсад қилган. Ҳиндистон дунёдаги энг кўп вакцина ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳисобланади.

«Тўрт мамлакат Ҳиндистон ва Тинч океани минтақасида CОVID-19 вакциналарини ишлаб чиқариш ва тарқатишни жадаллаштириш учун ўзларининг молиявий манбаларини, ишлаб чиқариш имкониятларини бирлаштиришга келишиб олдилар. Биз бу ҳаракатимиз пандемиядан кейинги тикланиш жараёнини тезлаштириши, оилалар ҳамда корхоналарга CОVID-19 инқирозини ортда қолдириш имкониятини беришига ишонамиз» дейди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Ҳард Вардхан Шринла Ню-Деҳлида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ушбу келишувга кўра, Ҳиндистон АҚШда яратилган вакциналарни ишлаб чиқариш учун ўзининг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланади. Уни молиялаштириш АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси ва Япония халқаро ҳамкорлик банки томонидан амалга оширилади. Австралия эса вакциналарни тарқатиш бўйича логистикани ташкил қилиб беради. Бу йўл орқали ишлаб чиқарилган вакциналар асосан Тинч океанидаги орол мамлакатлар, Жануби-Шарқий Осиё ва Ҳинд океанидаги мамлакатларга юборилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг