Афғонлар тинчлик умидида Қурбон ҳайитига ҳозирлик кўришмоқда

0
1639
Манба: Arab News

Афғонистоннинг шарқида жойлашган Жалолобод шаҳридаги очиқ бозорда фермерлар қурбонликка аталган эчкиларни сотиш билан банд, харидорлар эса яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайитида сўйиш учун ҳайвонларни танламоқдалар. Аммо тайёргарлик билан боғлиқ асосий савол: Афғонистонда тинчлик бўладими ёки кўп йиллик уруш давом этадими?

“Биз тинчликни истаймиз. Ҳар куни кўплаб одамлар ҳалок бўлмоқда”, – деди Сайид Жан. «Биз қайғули хабарлар билан ҳайитни нишонламоқдамиз». Жан кўплаб афғонлар сингари, ўтган йилги Қурбон ҳайитида, Толибон ва афғон кучлари ўртасида қисқа муддатли сулҳни эслади, ўша пайтда душманлар қуролларини ташлаб, бир бирларини табриклашган эди.

Бу йил Қўшма Штатлар ва Толибон ўртасида, АҚШ қўшинлари Афғонистонни Толибоннинг турли хил ваъдалари эвазига тарк этишини кўзда тутадиган келишуви бўлиши кутилмоқда. Бироқ, музокаралар давом этаётганига қарамай, жанглар ва ҳалок бўлган тинч аҳоли сони тобора ошиб боришда давом этмоқда.

Пайшанба куни Толибоннинг eтакчи раҳбари Хайбатуллоҳ Охунзода кутилган ҳайит табригида кўплаб афғонлар орзу қилган сулҳ ҳақида ҳеч нарса айтмади. «Толибон Афғонистон ҳукумати билан тинчлик келишуви учун музокаралар олиб бориши ва ҳайит пайтида сулҳни эълон қилишлари керак», деди яна бир маҳаллий аҳолидан Ҳамим Содиқ.

“Афғонистон халқи ҳайитни тинчлик билан нишонлаши керак. 40 йилдан ортиқ давом этган уруш давомида биз ҳамма нарсани йўқотдик.” қўшимча қилди у.

Бозорда эса эчки савдоси авжида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг