Афғонистонда университет автобусига ҳужум қилинди. Икки киши ҳалок бўлган

0
962
Фото: Reuters

16 март куни Афғонистоннинг шимолий-шарқий ҳудудидаги Бағлон вилоятида қуролланган шахслар университет ходимларини олиб кетаётган автобусга ҳужум қилишди. Оқибатда, автобус ҳайдовчиси ва бир нафар талаба ҳалок бўлган.

“Бағлон вилоятидаги ҳужум пайтида университетнинг олти нафар ўқитувчиси ҳам яраланган” деди Ички ишлар вазирлиги вакили Сайид Ҳамид Рушан.

Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳужум учун Толибонни айблаган. Аммо, Толибон бу ҳарбий ҳаракатга алоқадорлигини рад этди.

«Мазкур ҳужумга бизнинг жангчиларимизнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз бу ҳужумни қоралаймиз ва уни душманнинг фитнаси деб биламиз» деди Толибоннинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Шунингдек, номаълум қуролли шахслар кеча Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида сув тўғонини қўриқлаётган хавфсизлик кучларига ҳужум қилиб, уч кишини ўлдирган, бир кишини ярадор қилган. Хавфсизлик кучларининг яна тўрт ходими бедарак йўқолган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг