Усмонов интернет фойдаланувчиларига ўз масъулиятини оширишга чақирди

0
1692

«USM Holdings » компаниясининг ҳаммуаллифи Алишер Усмонов интернет фойдаланувчиларига ўзларининг ҳаракатлари учун жавобгарликни оширишга чақирди-деб ёзади РБК. 

Бу ҳақда «Россия 1» телеканалидаги «Наиля Аскер-заде билан амалдаги шахслар” номли дастурда гапириб ўтган. 

Унинг фикрига кўра, интернетни тартибга солиш – бу муҳим вазифа, бироқ расмийлар «жамият ва ҳокимият ўртасида жарлик» ҳосил бўлишигача вазиятни кескинлаштирмаслик учун унга мўтадил тарзда ёндашишлари керак. 

Бошқа томондан, интернет фойдаланувчилари ҳам ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулиятни оширишлари керак, дея ҳисоблайди Усмонов. 

Интернет ва сунъий интеллект ер юзидаги одамларнинг ҳаётини тубдан ўзгартириши мумкин, деб ҳисоблайди. «Интернет инсоннинг руҳини ўзгартирмаса, инсоният мавжуд бўлади», деди у. 
«Агарда интернет инсоннинг қалбини ўзгартирмаса, шундагина инсоният яшашда давом этади», деди у. 

Телебошловчи Усмановни «Интернет қироли» деб атаганида, у бундай фикрга қўшилмаслигини ҳамда ўзини «тужжор» ва «мухлис» эканлигини таъкилаб ўтган. 

Унинг фикрига кўра, ҳақиқий «қироллар» – Билл Гейтц, Марк Цукерберг, Дмитрий Гришин ва Павел Дуров бўлиб, шунингдек, марҳум Стив Жобс номини қўшиб санаб ўтган .

«Мен интернет қироли эмасман. Интернет қироли- ҳозирги кўринишдаги интернет ёки компанияни бугунги дунёда яратган шахсдир. Мен эса Интернет савдогариман”, – дейди Усмонов.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг