Афғонистонда Ашраф Ғани президент сайловларида ғолиб деб эълон қилинди. Аммо, унинг рақиби ҳам сайловда ғалаба қозонганини даъво қилмоқда.

0
2169
Фото: iuvmpress.com

Сешанба куни Афғонистоннинг амалдаги президенти Ашраф Ғани президентлик сайловларининг ғолиби деб эълон қилинди. Аммо унинг асосий рақиби Абдулла Абдулла бу натижани рад этди ва ўз ҳукуматини тузишга ваъда берди. Бу ҳолат АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик битими имзоланиши кутилаётган ҳозирги пайтда янги тартибсизликларнинг келиб чиқиш хавфини оширди.

2019 йилнинг 28 сентябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида қалбакилаштириш, овоз бериш учун ишлатиладиган биометрик жиҳозлар билан боғлиқ техник муаммолар, келишмовчиликлар ва бошқа қонунбузарликлар содир бўлганди.

18 февраль куни Мустақил сайлов комиссиясининг эълон қилган натижаларга кўра, Ғани 50,64% овоз тўплади. Ғанининг собиқ ўринбосари ва асосий рақиби бўлган Абдулла Абдулла 39,52% овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Аммо, Абдулла Абдулла сайловда ўзининг ғалаба қозонганлигини ва ҳукумат тузишини маълум қилган.

«Бугун Мустақил сайлов комиссиясининг эълон қилган натижалари сайловларни ўғирлаш, демократияга қарши курашиш ва халқнинг иродасига хиёнат қилиш бўлди ва биз буни ноқонуний деб биламиз» дейди Абдулла Абдулла матбуот анжуманида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг