Афғонистон Толибон жангариларини озод қилади

0
1955
манба: Афганистан.Ру

Афғонистон ҳукумати уч йил олдин ўғирлаб кетилган америкалик ва австралиялик профессорлар эвазига Толибоннинг учта юқори мартабали шахсини озод қилади, дея хабар беради сешанба куни президент Ашраф Ғани.

Икки киши – Кевин Кинг деб танилган америкалик ва Тимоти Веекес деб танилган австралиялик профессорлар бўлиб, улар 2016 йилда пойтахт Кобулдан олиб қочилган.

«Биз халқаро шерикларимиз ёрдами билан мамлакат ташқарисида ҳибсга олинган ва бир мунча вақт Афғонистон ҳукумати назорати остида бўлган Баграм қамоқхонасида сақланган учта толибон асирини шартли равишда озод қилишга қарор қилдик», деди Афғонистон президенти.

Президент Ашраф Ғани давлат телевидениесида жонли равишда намойиш этилган матбуот анжуманида, таниқли “Haqqani Network”га алоқадор толибон жангариларининг озод этилиши «афғон халқи манфаати» учун қабул қилинган қатъий қарор эканлигини айтди.

“Шартли” равишда озод қилиш

Афғонистон президентининг таъкидлашича, уч нафар Толибон раҳбарлари – Анас Ҳаққоний, Ҳожи Мали Хон ва Ҳафиз Рашид икки профессор учун «шартли равишда» озод қилинмоқда.

Анас Ҳаққоний Толибон етакчиси ўринбосарининг катта акаси ва “Haqqani Network”нинг раҳбари бўлиб, 2014 йилда қўлга олинган.

Афғонистон раҳбарининг таъкидлашича, икки профессорнинг озод этилиши, унинг ҳукумати ва Толибонлар ўртасида норасмий, тўғридан-тўғри музокаралар бошланишига «йўл очади».

манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг