Туркия Қозоғистон иқтисодиётига олти ой давомида 275 миллион доллар сармоя киритди

0
1732
манба: kapital.kz

Қозоғистон иқтисодиётига 2019 йилнинг биринчи ярмида киритилган турк инвестициялари ҳажми 275 миллион долларни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кўп демакдир. Бу ҳақида Казинформ ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Истамбулда бўлиб ўтган бизнес-форум иштирокчилари савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилдилар. Таъкидланишича, ҳамкорлик йиллари давомида Туркиядан киритилган сармояларнинг умумий ҳажми 4 миллиард долларни ташкил этган, Қозоғистонда 2400 туркиялик компаниялар рўйхатга олинган. Бу Туркия билан иқтисодий шерикчиликка эга хорижий давлатлар орасидаги иккинчи энг йирик кўрсатгич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Истанбулда Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминнинг Туркияга ташрифи доирасида қозоқ-турк бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон ва Туркиядан 600 ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг