Афғонистонлик тўйчи машшоқ Жастин Трюдонинг “йўқолган эгизаги” сифатида муваффақиятга эришмоқда.

0
1995

Канада бош вазирига жуда ўхшаш бўлган афғонистонлик тўйларда қўшиқ айтиб юрувчи машшоқнинг фикрича, унинг Жастин Трюдо ўхшашлиги келажакда уни машҳурликка етаклаши мумкин, деб ёзмоқда The Telegraph. 

Абдул Салом Мафтун, Канаданинг 23-бош вазири ҳақида афғон телевидениясининг истеъдодлар кўрсатувига чиққунга қадар эшитмаган эди. Ана шу кўрсатувдаги ҳакамлар унга Канаданинг бош вазирига жуда ўхшаш эканлигини айтишган.

Шимолий-шарқий Бадахшон вилоятидан келган 29 ёшли йигит, шу пайтгача афғон Х-омили(Х-Фактор) эквиваленти бўлган даврлардан ўтган.

Унинг ёш сиёсатчига ўхшашлиги, уни танловда ғалаба қозонишга ёрдам бериши ва ҳатто “эгизаги” билан учрашишини юракдан ҳис қилмоқда.

«Одамлар менинг исмимни унутдилар ва энди улар мени «Жастин Трюдо»деб аташади», деди жаноб Мафтун AFPга берган интервьюсида.

«Мен ижтимоий тармоқдаги фотосуратларни кўрмагунимча Жастин Трюдо ҳақида ҳеч нарса билмасдим.»- дейди у.

Жаноб Муфтун ноодатий фольклор қўшиқлари репертуарига эга, ўзининг ноёб кўриниши билан қўшиқ танловининг сўнгги саккизинчи босқичига чиқди. Танлов якунига етгунга қадар икки ой бор.

Афғонистонда туғилган Канадалик мусиқачи Қайс Улфат, Мафтуннинг жаноб Трюдога ўхшашлигини кўрсатадиган тўрт нафар судядан бири, «У менинг бош вазиримга ўхшайди” дейди Қайс Улфат.

«Унинг овозида бахтиёрлик туйғуси бор, у Худо берган соф вокал қобилиятига эга.”

«Бу йигит кейинги Жастин Биэбер бўлиши мумкин.»

Баъзилар уни жаноб Трюдонинг йўқолган “эгизаг”и дейилаётганидан ҳайратда қолишмоқда.

У мамлакатнинг энг машҳур теледастурларидан бирида ғалаба қозониб, ўз карьерасини яхшилайди, умр йўлдоши ва тўрт нафар фарзандини яхшироқ таъминлашга умид қилади.

«Мен ўз она шаҳримга қайтганимда, у ердагилар мени суҳбатларига чақиришади», деди жаноб Мафтун.

Шунингдек, у бир кун келиб жаноб Трудеау билан учрашишига умид қилади.

«Мен у билан учрашишни истайман, чунки у глобал эътиборга молик шахс экан, мен Афғонистоннинг чекка қисмидан бир камбағалман ҳалос», деди у.

«Кўрамиз нима бўларкан», деб суҳбатни якунлади жаноб Мафтун.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг