АҚШда Саудия Арабистонидан икки қизнинг сирли ўлими юзасидан тергов ўтказилмоқда

0
1860

Нью-Йоркда, Саудия Арабистонидан икки қизнинг жасадлари топилган, уларнинг йўқолганлиги хақида ҳали август ойидаёқ хабар қилинган эди. Айтишларича вафот этганлар- опа-синглар бўлиб, 16 ёшли Тала Фареа ва 22 ёшли Ротана Фареа- дея хабар бермоқда islam-today.

Уларнинг жасадлари юзи бир-бирига қаратиб боғланган ҳолда, Гудзон дарёсининг қирғоғида топилган.

Қизларнинг ўлими сабаблари ҳали эълон қилинмаган. Улар жасадлари топилган жойдан тахминан 360 километр нарида яшаганлар.

Тала ва Ротана 2015 йилда оналари билан Қўшма Штатларга кўчиб келишган.

Қизларнинг йўқолганлиги хақида уларнинг онаси 24 август куни полицияга хабар берган, аммо бу биринчи бундай ҳолат эмаслиги, яъни опа-сингиллар 2017 йилда ҳам йўқолганлиги маълум бўлган.

Қизларнинг онаси Америка оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида, жасадлари топилишидан бир кун олдин Саудия Арабистони элчихонасидан қўнғироқ бўлган ва уларнинг қизлари сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилгани учун, бутун оиласи билан Қўшма Штатларни тарк этишни талаб қилишган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг