Бухорода XVI асрда қурилган “Абдуллахон” мадрасаси деворининг бир қисми ўпирилиб тушди

0
766
Фото:fergana.agency

30 июль кечаси Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, бунга кўп йиллик техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ерости сувларининг кўтарилиши) сабаб бўлган.

Ҳолат бўйича Маданий мерос агентлигининг вилоят бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, реставраторлар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойида ўрганиш ўтказилган ва Республика Маданий мерос агентлигидан вакиллар жалб қилинган. «Абдуллахон» мадрасасининг орқа қисми деворининг ўпирилиб тушган қисмини белгиланган тартибда тегишли лойиҳа асосида қайта тиклаш ва зарурий реставрация ишларини ташкил этиш ишлари бошланган.
Шу билан бирга, Бухорода техноген жараёнлар оқибатида нураши, емирилиши ва қулаб тушиши эҳтимоли юқори бўлган 40 та маданий мерос объектининг қийматини сақлаш, уларда тиклаш, реставрация ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича олимлар, реставраторлар ва малакали мутахассислар томонидан ўрганишлар ўтказилган ҳолда зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳақида ҳукуматга аниқ таклифлар юборилган.
Бундан ташқари, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг майида Шаҳрисабзда Амир Темур шарафига бунёд этилган Кўк гумбаз масжиди девори ўпирилиб тушганди. Кўк гумбаз масжиди «Дор ут-тиловат» мажмуаси таркибида бўлиб, 2016 йил қайта таъмирланган.
Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг