Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи делегацияси Теҳронда музокаралар олиб бормоқда.
Тўққиз аъзодан иборат делегацияга ҲАМАС сиёсий бюроси бошлиғи ўринбосари Солиҳ ал-Арури раҳбарлик қилмоқда.
Ташриф бир неча кун давом этади. Эрон давлатининг юқори лавозимли мулозимлари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Ташрифнинг кун тартиби ва мақсади ҳақида маълумот берилмади.