Aтрофимдаги бир эмас, ўнлаб одамлар коронавирус билан касалланган — Путин

0
986
Фото:interfax.ru

Россия Президенти Владимир Путин Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдаги саммитида атрофидаги бир ёки икки эмас, балки ўнлаб мулозимларининг коронавирус билан касалланганини маълум қилди.

“Aфсуски, мен Душанбедаги ташрифимни бекор қилишга мажбур бўлдим. Бундан жуда афсусдаман. Aйни вақтда атрофимдаги бир эмас, ўнлаб одамлар коронавирус билан касалланган. Шунинг учун биз бир неча кун давомида ўзимизни изоляция қилиш режимига ўтишимиз керак”, дейди Путин.

Хабарингиз бор, Россия Президенти маълум вақт карантинга чиққанлиги учун КХШТнинг навбатдаги саммитида онлайин иштирок этмоқда.

“Aфсуски, мен ҳар бирингиз билан қўл бериб кўриши олмайман, қучоқлай олмайман. Aммо, биз ташкилотимиз олдида турган асосий вазифаларни муҳокама қилишда узоқдан туриб бўлса ҳам қатнашишдан манфаатдормиз”, дея таъкидлади Владимир Путин.

Маълумот ўрнида, Россия Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларида ҳам онлайн иштирок этади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг