Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун 1000 ўринли шифохона қуриб битказилди. Касаллик айнан шу шаҳардан тарқалган эди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, касалхонага 1400 нафар ҳарбий тиббиётчи жалб этилган бўлиб, беморларни қабул қилиш бугундан бошланади. Касалхона 10 кунда давомида қурилди, ишлар кечаю кундуз давом этди.
Ухандаги шошилинч касалхонанинг иккинчиси 6 февраль куни фойдаланишга топширилади, у 1600 ўринга мўлжалланган.
Ўн бир миллион аҳоли яшайдиган мазкур шаҳарда касалхоналар беморлар билан тўлиб кетган, одамлар шифокор қабулига кириш учун соатлаб кутаётганидан шикоятчи.