БМТ раҳбари Ироқдаги намойишчиларга қилинган ҳужумларни қоралади

0
1799
Фото: Reuters

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антонио Гутереш Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдоддаги намойишчиларни ўққа тутганини танқид қилди.

Шунингек, у Ироқда давом этаётган намойишлар пайтида қурбонлар ва ярадорлар сони ортиб бораётганидан жиддий хавотирда эканлигини билдирди.

«Намойишчиларнинг ўққа тутилиши ҳақидаги хабарлар хавотирланарли», деди у чоршанба куни қилган баёнотида. Гутереш Ироқ ҳукуматининг барча зўравонлик хатти-ҳаракатларини жиддий текширилишини талаб қилди ҳамда ҳукумат ва намойишчилар ўртасида мулоқот ўтказишни таклиф қилди.

Маълумот учун, Ироқда 1 октябрь куни коррупция ва ишсизликдан ғазабланган халқ ҳукуматга қарши намойиш бошлади. Намойишчилар бутун бошқарув тизимини янгилашни талаб қилмоқдалар.

Зўравонликлар натижасида қарийб 280 киши нобуд бўлган. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни орқага қайтариш учун икки ҳафтадан бери кўз ёши тўкувчи газлардан фойдаланган.

Душанба куни эса намойишчилар ўққа тутилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг