Ҳиндистонда етти кундан бери коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар 60 мингтадан тушмаяпти

0
2355
Фото: REUTERS/Adnan Abidi

Ҳиндистонда қаторасига етти кундан бери коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони 60 мингтадан баланд бўляпти. Ҳозирда бу мамлакатда CОVID-19 нафақат катта шаҳарларда, балки кичик қишлоқларда ҳам кенг тарқалмоқда.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, душанба куни мамлакатда коронавирус билан боғлиқ бўлган 60 975 та янги ҳолат аниқланган. Бу билан CОVID-19 ни юқтириб олганларнинг умумий сони 3.17 миллион нафарга етди. Айни пайтда Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда турибди.

Шунингдек, ўтган сутка давомида Ҳиндистонда яна 848 киши коронавирус қурбонига айланди. Ҳозирда бу вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 58 390 кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг