Ҳиндистонда AstraZeneca компаниясининг вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди

0
1475
Фото: AFP

1 январь куни Ҳиндистон ҳукумати AstraZeneca ва Британиянинг Оксфорд университетлари томонидан тайёрланган коронавирус вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Бу CОVID-19 беморлари бўйича дунёда иккинчи ўринда бораётган Ҳиндистонда коронавирусга қарши рўйхатдан ўтказилган илк вакцина бўлди.

Расмийларнинг маълум қилишича, Ҳиндистонда AstraZeneca вакцинаси 6 январдан бошлаб аҳолига тарқатила бошланади. Ҳозиргача Британия ва Аргентина ушбу комапния томонидан ишлаб чиқарилган вакцинани рўйхатдан ўтказган.

Айни пайтда Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 миллиондан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ҳинд ҳукумати 2021 йилнинг дастлабки ярмида ўз аҳолисининг 300 миллионтасини эмлашни режа қилмоқда.

Бошқа вакциналардан фарқли ўлароқ AstraZeneca компаниясининг вакцинаси арзонроқ ҳисобланади. Шунингдек, уни сақлаш, ташиш ҳамда тарқатиш осонроқдир. Шунинг учун ҳам тиббиёт соҳасидаги инфратузилмаси у қадар ривожланмаган давлатлар айнан AstraZeneca вакцинасига катта умид боғламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг