Ўзбекистон телевидениясига Япония сериаллари қайтмоқдами?

0
4857

Ўзбекистондаги телесериал мухлислари учун янгилик! Энди телесериал мухлислари нафақат миллий ва турк сериалларини, балки Япония ижодкорлари томонидан ишлаб чиқилган телесериални тамоша қилиб, баҳо беришлари мумкин. 

Япония фонди билан ҳамкорликда жорий йил 22 майдан эътиборан ҳар куни кеч соат 20:10 да “Kinoteatr” телеканалида детектив жанридаги ўзбек тилига ўгирилган 12 қисмли “Жиноят аломатлари” (“Crime Syndrome”) япон фильми намойиши бошланади.

Мазкур фильм япон телекўрсатувларини намойиш этиш бўйича Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан Япония фонди ўртасида 2021 йил сентябрда тузилган келишувга мувофиқ тақдим этилмоқда. Қуйида ушбу фильм мазмуни тўғрисида батафсил маълумот келтирилган.

Criminal Syndrome (TV Series 2017) - IMDb

“Жиноят аломатлари” (55дақиқа.× 12 қисм)

Полиция изқувари Такаси Муто учун унинг синглиси ягона муҳим инсон эди. Уларнинг ота-онаси барвақт ҳалок бўлган ва шу боис Такаси қизалоқ учун ҳам ака, ҳам ота, ҳам ўз онаси бўлишига тўғри келганди. Бироқ энди синглиси ҳалок бўлди. Унинг ўлдирилишидаги бош гумондор – бу далиллар етарли бўлмагани сабаб озодликка чиқарилиши билан ўз жонига қасд қилган ўсмир. Мазкур фожиали воқеалардан сўнг орадан бир йил ўтганидан кейин ҳам Такаси ушбу ишни ҳали ёпилмаган деб ҳисоблайди. Унинг ҳамкасби ва ҳалок бўлган қизнинг дўсти Ватару Кабураги ҳам шундай деб ўйлайди. Бироқ қизнинг акасидан фарқли равишда Ватару ўз тахминларини сир сақлашни лозим деб билади.

ЯПОНИЯ ФОНДИ ТЎҒРИСИДА

Япония фонди Япония билан жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ташкилот бўлиб, қуйидаги уй асосий йўналишга эътиборини қаратган.

Булар: (1) Маданият ва санъат, (2) Япон тилида таълим олиш, (3) Японияни ўрганиш ва интеллектуал алмашинув.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг