Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар бўйича Хитойни ортда қолдирди

0
2206
Фото: Reuters

Шанба куни Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 85 940 кишига етди. Бу билан Ҳиндистон беморлар сони бўйича пандемия илк бор пайдо бўлган Хитойдан хам ўтиб кетди. Аммо, бу мамлакатда март ойи охиридан бери давом этаётган қаттиқ чекловлар аҳоли ўртасида вирус тарқалишини камайтирди.

Ҳиндистонда вируснинг ўлим даражаси бошқа мамлакатларга қараганда анча паст бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳозиргача 2752 киши коронавирусдан вафот этди. Хитойда бу кўрсаткич 4600 дан ортиқ бўлса, Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Италияда CОVID-19 сабаб вафот этганлар сони бундан анча кўп.

“Чекловлар туфайли вазият яхшилангани аниқ. Биз карантин даврида касалларни аниқлаш, вирус занжирини қидириш, изоляциялаш каби соғлиқни сақлаш тадбирларини тезлаштирдик ”, деди Соғлиқни сақлаш вазири Ҳарш Вардҳан.

«Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши ҳали ҳам давом этмоқда. Касалланганлар сони кунига 3,8% га кўпаймоқда. Мамлакат вирусни енгиши учун бу кўрсаткич пасайиб бориши ва кейинчалик 0% гача тушиши керак” дейди Ҳиндистон Бош вазирининг Иқтисодий Маслаҳат Кенгаши собиқ аъзоси Шамика Рави.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг