Жанубий Корея «Ҳалол» саноатини ривожлантиришга киришди

0
1750

Жанубий Кореядаги ресторанларга «Ҳалол» сертификатлаш тизими тақдим қилинди- дея хабар қилади islam-today.

Туризм бўйича Давлат агентлиги мусулмон юртларидан сайёҳларни мамлакатга кўпроқ жалб қилиш мақсадида, «ҳалол» сертификациясидан ўтиш учун умумий овқатланиш корхоналари эгаларига мурожаат қилди.

Прогнозга кўра, август ойи охирига қадар камида 200 та ресторан ва кафе Исломнинг меъёрларига мувофиқлигини тасдиқлаши керак.

Маълумки, Жанубий Кореянинг  туризм бўйича агентлиги “Ҳалол” сертификатларининг бешта даражасини беришни мўлжаллаган – бу, ўзларининг менюсида чўчқа гўштидан воз кечганлардан бошланиб, “ҳалол” стандартларини тўлиқ тан оладиган корхоналарда тугайди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили фақат мусулмон мамлакатлардан, асосан, Малайзия ва Индонезиядан келган 740 минг сайёҳ Жанубий Кореяга ташриф буюрди. Бу йилги прогнозларга кўра, Жанубий Кореядаги мусулмон сайёҳлар сони 800 минг кишига етади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг