Гаитида зўравонликка қарши оммавий намойишлар бўлмоқда

0
560
Фото:yandex.ru

Гаитида зўравонликлар кўпайиб бормоқда. Пойтахт Порт-о-Пренсда жиноий тўдалар камбағал маҳаллаларга ҳужум қилишга уринмоқда, аҳоли оммавий намойишларга чиққан. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Кеча Порт-о-Пренсда жамоат транспорти ҳаракатланмаган, ходимлар иш ташлашга мажбур бўлаётганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, бозорлар ва кичик корхоналар фаолияти ҳам тўхтаган.

Полиция шаҳарда юзага келган тартибсизларни бартараф этиш учун ўқ узишга мажбур бўлган ва намойишчиларнинг бир қисмини ҳибсга олган. Тўқнашув пайти жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Зўравонликлар кучайиши сабабли 19 минг фуқаро уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Июль ойида президент Жовенел Моизнинг ўлдирилиши вазият янада ёмонлашишига олиб келган.

Гаити инсон ҳуқуқлари ташкилотлари берган маълумотга қараганда, сентябрда 117 та одам ўғирлаш ҳолати қайд этилган, охирги бир ҳафта ичида эса 30 киши бедарак йўқолган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг