АҚШ Грузиянинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга тайёр

0
524
Фото:ria.ru

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Грузияга ташрифи чоғида Қўшма Штатлар мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустақкамлаш тарафдори эканини маълум қилди.
«Қўшма Штатлар Грузиянинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва евро-атлантика мамлакатларига интеграциялашувини қўллаб-қувватлайди», – деб ёзди Остин Twitter саҳифасида.

Бундан аввалроқ Пентагон Ллойд Остиннинг Украина, Грузия ва Руминияга сафар қилиши ҳақида маълум қилиб, мазкур мамлакатларда бўладиган учрашувларда Қора денгиз хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилишини маълум қилган эди. Шунингдек, АҚШ мудофаа вазири Грузия билан Украина учун НАТО эшиклари очиқлиги ҳақида ҳам баёнот бериши лозим, дейилади хабарда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг