Япония Олимпия ўйинлари олдидан фавқулодда ҳолатни бекор қилади

0
876
Фото:yandex.ru

Японияда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолат 20 июндан бошлаб Токио ва бошқа бошқа қатор ҳудудларда бекор қилинади.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Япония Бош вазири Ёсихиде Сугу баёнотига асосланиб хабар берди.

«Май ойи ўрталаридан бошлаб мамлакатда коронавирус ҳолатлари сони анча камайган, касалхоналардаги вазият яхшиланмоқда», – деди Суга.

Бироқ, мамлакатнинг айрим ҳудудларида чекловлар жорий қилинади. Бу спиртли ичимликлар савдоси, бар ва ресторанларнинг иш фаолиятига тааллуқлидир. Ушбу чоралар 11 июлгача амал қилади.

Фавқулодда ҳолат фақат Окинава префектурасида ўз фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 23 июль куни бўлиб ўтади. Мусобақа 8 августга қадар давом этади.

Аммо мухлислар ташриф буюриши ва стадионлар қай даражада тўлдирилиши ҳозирча номаълум.

Бундан ташқари, Япония вакцинация билан боғлиқ паспортларини беришни бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хабарларга кўра, сертификатда вакцина олган фуқаронинг исми, туғилган йили, паспорт рақами, эмлаш санаси кўрсатилади.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг